АҚШ разведкаси Хитой ракеталари ёқилғи ўрнига сув билан тўлдирилган деб ҳисоблайди – Bloomberg. Нашрнинг ёзишича, коррупция ХХР раиси Си Цзинпиннинг қуролли кучларни модернизация қилиш ва эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш режаларига путур етказган. Америка разведкаси агентлик манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, коррупция ҳолатлари айниқса Хитой Халқ Республикасининг ракета кучлари ва мудофаа саноатида кенг тарқалган.
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунё етакчисига айланди. 2023-йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотган ҳолда дунё етакчисига айланди. Иккинчи ўринни 3 тонна олтин сотган Қозоғистон эгаллади. Умуман олганда Ўзбекистонда йилига 100 тоннадан ортиқ олтин қазиб олинади.
– Уйқу учун қулай ҳаво ҳарорати 23 ° C дан ошмаслиги керак. Пастки чегара 16-19 ° С дан пастга тушмаслиги керак. Бу организмнинг иссиқлик тақсимлаш тизимига (терморегуляция) боғлиқ. – Дам олиш пайтида тана ҳарорати пасаяди ва иссиқлик марказдан атрофга қайта тақсимланади. Агар хона жуда иссиқ бўлса, ҳаво қуруқ бўлади ва бу ҳолат бурун шиллиқ […]
«Ўзгидромет» хабарига кўра бугун кундузи республика бўйча баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ, шимолда 3-8° илиқ бўлади. Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда […]
Афғонистон пойтахти Кобул жанубида автобусда содир бўлган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди. Бу ҳақда TOLO News телеканали полицияга таяниб хабар бермоқда. «Портлаш шанба куни кечқурун автобусда содир бўлган; дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган ва 14 киши яраланган», – дейилади баёнотда.
Ғазо уруши Исроилни қўллаб-қувватловчи маҳсулотларни бойкот қилишга қаратилган кўплаб чақириқлардан сўнг «McDonald’s бизнесига сезиларли таъсир кўрсатди». Fast-food гиганти Ғазода жанг қилаётган ишғол кучларига тонналаб озиқ-овқат совға қилганидан кейин кескин баҳсларга дуч келди. Компаниянинг бош ижрочи директори Крис Кемпcзински ҳам Яқин Шарқдаги, ҳам минтақадан ташқаридаги бозорлар таъсир кўрсатганини айтди. Starbucks аввалроқ бутун дунё бўйлаб катта […]
Хитой ҳукумати АҚШнинг Тайванга қурол етказиб бериши ҳамда Вашингтоннинг Хитой корхоналари ва жисмоний шахсларига нисбатан чекловлари туфайли Американинг бешта компаниясига қарши санкциялар жорий қилади. “АҚШ “ягона Хитой” тамойилини очиқдан-очиқ бузмоқда… Тайванга қурол сотиш ва турли баҳоналар билан ноқонуний бир томонлама санкциялар жорий этиш орқали… Бунга жавобан Хитой BAE Systems Land and Armament, Alliant Techsystems […]
Ҳукуматнинг Ғазодаги матбуот идораси хабар беришича, Исроил армияси Ғазо секторининг шарқидаги Туффа қабристонида 1100 та қабрни қазиб олган ва 150 та жасадни ўғирлаган. Идора баёнотида, бу Исроил кучларининг бундай ҳаракатни биринчи марта содир этаётгани эмаслиги ва ўтган ой Ғазо шаҳри ва Ғазо шимолидан тўпланган 80 жасаднинг ўғирланганлигига ишора қилинган.
Бу қуйидаги босқичларда жорий этилади: I босқичда – Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан – 6 ойлик қарздорлик учун; II босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан – 3 ойлик қарздорлик учун; III босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан – 1 ойлик қарздорлик учун. […]
Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан илиқ муносабатлар ўрнатиш қарорига содиқ қолади. «БАА Исроил билан муносабатларни сақлаб қолиш учун стратегик қарор қабул қилди ва бу стратегик қарорлар узоқ муддатли характерга эга», деди чоршанба куни Дубайдаги конференцияда БАА президентининг дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргаш. «Ҳар қандай стратегик қарор кўплаб тўсиқларга дуч келишига шубҳа йўқ ва биз энгиб ўтишимиз […]
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўлса, оғир касаликка учраса, унга суиқасд уюштирилса унинг синглиси Ким Ё Жонг – ядровий зарба беришга буйруқ бериш имкониятига эга ва бунинг учун барча ваколатлари бор. Ким Ё Жонг ёввойи жинсий алоқа, гаджетлар ва ядро қуролларини яхши кўриши билан машҳур шунингдек, КХДРнинг «ядро портфели» унинг қўлида. Бир сўз билан […]
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида аҳоли электр энергиясисиз қолди, автобус ва поездлар қатнови бекор қилинди. Норвегияинг Рисор, Гримстад ва Арендал шаҳарлари буткул қор остида қолган. Сўнгги уч кун ичида 102 см қор ёғди, бу ҳам январь ойининг янги рекордидир. Хабарларга кўра, бир неча соат ичида бир метрдан ортиқ қор ёғди. Одамлар уйлардан чиқиш йўлларини қазиб, қор остидан […]
«Globo Esporte» хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фернандо Диниз лавозимидан озод этилди. Бундай қарорни Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, Диниз 2023 йилнинг ёзида жамоани қабул қилиб олган ва Бразилия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида атиги 6 ўйинда бошқарган, унда Боливия ва Перу устидан ғалаба […]
Голливуд актёри Кристиан Оливер ва унинг 10 ва 12 ёшли икки қизи ва учувчи Кариб денгизида авиаҳалокатга учраб ҳалок бўлди. Пайшанба куни 51 ёшли актёр ва унинг қизлари Бекия оролидаги аэропортдан Сент-Люсияга кичик двигателли самолётда учиб кетишди. Кўтарилганидан кўп ўтмай, самолётда муаммолар юзага келди ва орол яқинида океанга қулади. Сент-Винсент ва Гренадинлар қирғоқ қўриқлаш хизмати […]
Италиянинг Рим шаҳри кассация суди аргентиналик футболчи Диего Марадонадан солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик айбловини олиб ташлади. Бу ҳақда марҳум футболчининг адвокати Анжело Пизани Reuters агентлигига хабар берди. «Ҳаммаси тугади ва мен аниқ айтишим мумкинки, Марадона ҳеч қачон солиқ тўлашдан бўйин товламаган», деди адвокат. Унинг сўзларига кўра, бу қарор футболчи дуч келган 30 йиллик таъқибларга якун […]
Кеча, 5 январь оқшомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД тизимидаги 33-сонли манзил колония (Қашқадарё вилояти Муборак тумани)да жазо муддатини ўтаётган 1994 йилда туғилган М.М. вафот этди. Бу ҳақда Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. Қайд этишича, маҳкум ўзи бошқариб келаётган Спарк русумли автомобилда бошқарувни йўқотиб, Қарши тумани Марказий шифохонаси ҳудудидаги дарахтга урилган. «Фалокатлар бўлиши мумкин, йигитни Aллоҳ раҳматига олсин! Aммо […]
Туркманистоннинг Арқадағ шаҳрида катта масжид қурилиши жадал давом этмоқда, унинг ёнида Гурбангули Бердимуҳаммедов мақбараси қурилмоқда. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди. Қайд қилинишича, масжиднинг ўзи давлат бюджетига 400 миллион долларга тушади. Мақбаранинг нархи маълум эмас. Нашр манбасининг таъкидлашича, иккала бино ҳам «ҳашаматли кўринади». Улар қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлади. Туркманистондаги энг катта масжид 2004 йилда биринчи […]