Tashkent City боғига янги йил арафаси ва янги йил кунларида — 17 декабрдан 10 январгача кириш учун пул тўланади. Катталар учун чипта нархи — 10 минг сўм, болалар учун — 5 минг сўм, енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм этиб белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 500 минг тўплам гидроксихлорохин сотиб олди. Аввалроқ ЖССТ ушбу препаратнинг коронавирусга қарши курашда самарасиз эканини маълум қилган эди.
Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади. Шунингдек, пойтахтда қурилаётган ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади.
Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.
Сирдарё вилоятида фермер кўрсатмаси билан 7 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 113 млн сўмга баҳоланди.
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати у Фаррух Рустамовнинг ўлимида умуман алоқаси йўқлигини айтганини маълум қилди. Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши юзасидан суд жараёнида унинг кўрсатмаси тингланди.
Тошкент вилоятида эрига аччиқ қилиб болаларини чўктириб юбормоқчи бўлган аёл видеотасвири бўйича муносабат билдирилди. Аёлни экологлар тўхтатиб қолган.
Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.
Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирус билан касалланди. У 7 кунга изоляция қилинади ва масофадан туриб фаолиятини давом эттиради.
Нукусда ёзда, карантин вақтида жамоат ишларига жалб қилинган аёллар иш ҳақларини ололмагани учун шаҳар марказидаги кўчани тўсиб қўйди.
БМТ томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоботларга кўра, дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ошган. Маълумотларга кўра, уларнинг энг кўпи Сурия ва Венесуэладан.
ЮНИСЕФ кўмагида Қорақалпоғистондаги 15 мактабнинг санитария-гигиена шароитларини яхшилашга 3,5 миллион доллар ажратилади. Ушбу мактабларда ўғил ва қиз болалар учун замонавий ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари, мактабларни чиқиндилардан тозалаш шароити барпо этилади.
2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.
Хитойнинг Ойдан тупроқ олиб келиш учун 24 ноябрда космосга учирилган «Чанъэ-5» йиғувчи аппарати 17 декабрь куни ўз миссиясини муваффақиятли якунлаган ҳолда Ерга қайтди.