Ўзбек гилоси Россияда килограмми 550 рублдан сотилмоқда
Ўтган ҳафта Россиянинг Новосибирск шаҳрига ўзбек гилоси ортилган биринчи юк машинаси кириб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов сўзларига таянган ҳолда маълум қилади.
Қайд этилишича, у ерда ўзбек гилосининг бир килоси 550 рублдан (7,3 АҚШ доллар) сотилган ва шу нархда баҳоланаётган табиий меваларга бўлган талабдан ҳам ошиб кетган.
“Чакана савдода эса ушбу маҳсулотнинг тахминан 1 кило учун 13 доллардан кўпроқ баҳоланган бўлиши мумкин”, дейилади хабарномада.
EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35 мингдан 50 минг тоннагача гилос экспорт қилади. Россия Марказий Осиёда етиштириладиган гилоснинг энг йирик харидори бўлиб ҳисобланади ва минтақадан йилига 100 минг тоннадан кўпроқ гилос сотиб олади.