Туркманистонда АҚШ Давлат департаменти расмий сайти тўсиб қўйилди
Бундан ташқари BBC World News, The Guardian сайтлари ҳам очилмаётгани маълум бўлди. Аввалроқ Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари ҳам тўсиб қўйилгани хабар қилинган эди.
АҚШ Давлат департаментининг расмий сайти ва касалликлар ҳақида маълумотлар бериб борувчи марказ сайти нега блоклаб қўйилгани тўғрисида расмий маълумот берилмади, бунинг сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Ўтган йилнинг ёзида ҳам Туркманистонда қатор сайтлар тўсиб қўйилган эди. Ўшанда Швециядаги Qurium Media Foundation халқаро такшилоти BBC World News, Reuters, «Deutsche Welle», «Эхо Москвы» сайтлари тўсиб қўйилганини билдирган.
Мазкур сайтлар тўсиб қўйилиши ортидан Туркманистонда ижтимоий тармоқларда президент Гурбангули Бердимуҳаммедвонинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган эди.