РОССИЯ ИДЛИБДАГИ ЖАНГАРИЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШГА КИРИШДИ…
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистларга берган интервьюсида Суриянинг Идлиб шаҳрига жойлашиб олган жангарилар тез орада йўқ қилинишини айтиб ўтди. Бу иш 2018 йил сентябрида Россия ва Туркия ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномага асосан Туркия тарафи Идлибда тинчлик ҳукм суришини таъминлаши лозим эди.
— Ҳозир бизнинг қўшинлар Идлиб ҳудудида турибди, — деди Лавров. — Тез вақт ичида ҳужумлар бошланади. Ишонаманки, қисқа фурсатда биз террорчиларни йўқ қиламиз…
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Идлиб Суриядаги жангарилар жойлашиб олган ягона шаҳар ҳисобланади. Агар бу шаҳар ҳам террорчилардан тозаланса, Сурияда ростакамига тинчлик ҳукм сура бошлайди.