Боласини тиланишга мажбур этган аёл жазога тортилди…
Ингушетияда 32 ёшли аёл 4 яшар қизчасини тиланчилик қилишга мажбурларди. 32 ёшли Қўзиева фамилияли бу ўзбек аёли Ингушетиянинг Малгобек шаҳрида 2018 йил октябридан 2019 йил январига қадар 4 яшар қизалоғини кўчаларда тиланчилик қилиб пул топишга мажбурлаб келган. Қизалоқ катта кўчаларда ўткинчиларга яқин бориб ёки уйма-уй юриб тиланган. Тўплаган пулларини эса онасининг қўлига топширган.
Суд ҳукмига кўра Қўзиева 1 йиллик шартли жазога тортилди. Агар бир йил давомида яна қўлга тушса, у ҳолда узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилади.
Астағфирилло!!!