Қозоғистонликлар улкан қор одамларни ясашмоқда
Шу кунларда Қозоғистонда қордан улкан ҳайкалларни ясаш авж олмоқда.
Хусусан, яқинда пойтахт Нур-Султон шаҳрида баландлиги 10 метрли қор одам қад ростлади. Павлодар вилоятининг Луганск шаҳрида эса 7 метрли ана шундай ижод маҳсули яратилди.
Уларни маҳаллий мактаб ўқувчилари ясашяпти. Буларнинг барчасини шунчаки ҳавасга, ёшлик ғайратига йўйиш тўғри бўлмайди. Ёшлар мамлакатда шу бўйича эълон қилинган онлайн-танловда ғалаба қозонишмоқчи. Биринчи ўринга 570 минг тенге(14 млн. сўмдан зиёд) мукофот пули берилади.
xs.uz