Эридан ажрашган андижонлик муаллималар рўйхати нега тузилгани тушунтирилди
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилишда суҳбатга чақириш учун [рўйхат] тузилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда аёл ходимлар, хусусан, педагоглар сонини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Рўйхатда қайд этилган аёллар розилиги олинган ҳолда суҳбатга юборилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашни хоҳламаганлар эса рўйхатдан ўчирилган ва суҳбатга чақирилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Халқ таълими вазирлиги билан қўшма баёнотида билдирилди.