Китобхонлар учун мўлжалланган Томе иловаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда
Китобхонлар ҳамжамияти ва китобларни кузатиб бориш учун мўлжалланган Томе иловаси ўз фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. TikTok'даги БоокТок ҳамжамияти негизида шаклланган ушбу платформа фойдаланувчиларга ўқилган асарларни баҳолаш, тавсиялар олиш ва севимли иқтибослар билан бўлишиш имконини берар эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Томе ўзининг 100 мингдан ортиқ фойдаланувчилар базасига эга бўлишига қарамай, рақобатбардош бозорда ўз ўрнини сақлаб қола олмади. Компания вакилларининг таъкидлашича, мемлар, ГИФ-файллар ва видеоларни қўллаб-қувватлайдиган ижтимоий тармоқни юритиш харажатлари юқорилиги сабабли лойиҳа молиявий жиҳатдан самарасиз бўлиб қолган.
Ҳозирги кунда китобхонлар учун мўлжалланган Фабле, СторйГрапҳ ва Бооклй каби кўплаб муқобил иловалар мавжудлиги ҳамда Гоодреадс платформасининг устунлиги Томе каби стартаплар учун қийинчилик туғдирди. Айниқса, Ген З авлоди орасида китобхонлик маданияти оммалашгани сари бундай иловалар ўртасидаги рақобат янада кучайди.
Расмий маълумотларга кўра, Томе иловаси ва унинг веб-сайти 29-май куни бутунлай ўчирилади. Компания фойдаланувчиларга ўз маълумотларини, жумладан, юкланган суратлар ва ўқилган китоблар рўйхатини экспорт қилиб олишни тавсия қилди.