Лолақизғалдоқларни пайхон қилган қўшиқчиларга миллионлаб жарималар белгиланди
Ижтимоий тармоқларда лолақизғалдоқларга зарар етказилгани акс этган видеолар тарқалганидан сўнг, ҳолат жамоатчилик эътиборига тушди.
Мазкур воқеалар Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси (Экополитсия) инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Текширув натижаларига кўра, биринчи ҳолатда табиатга 6 миллион 592 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган. Шу асосда икки нафар шахс — A.J. ва G.B. га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга жами 20 миллион 600 минг сўм жарима белгиланган.
Иккинчи ҳолатда ҳам табиатга 6 миллион 592 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган. Бу бўйича M.R.га нисбатан ҳам маъмурий иш қўзғатилиб, 20 миллион 600 минг сўм жарима тайинланган.
Умумий ҳисобда, ҳар икки ҳолат бўйича жавобгар шахслар жами 54 миллион 384 минг сўм тўлашлари белгиланган.