Эмланган моллар ҳам касалланмоқда: Ўзбекистонда оқсил касаллиги нега кучайди?
Ўзбекистонда қорамоллар орасида оқсил касаллиги кўпайгани айтилмоқда. Аммо бу иддаолар юзасидан расмийлар ҳозирча аниқ изоҳ бергани йўқ.
Чорвадорларнинг айтишича, бу касаллик ҳар икки-уч йилда кузатиладиган оддий оқсил касаллигидан кўра анча оғир кечмоқда.
Яъни касаллик қорамолнинг фақат оғзи ва туёғини эмас, балки бошқа органларини ҳам шикастламоқда ва моллар орасида ўлим ҳолатлари кўпайган.
Озодлик суриштирган Қашқадарё вилоятида бу касаллик айниқса кенг тарқагани...