Трамп Эрон билан келишувни денгиз блокадасига боғлиқлигини қатъий билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп денгиз блокадаси бекор қилинса, Эрон билан келишувга эришиш имкони йўқ бўлиб қолиши мумкинлигини билдирди.
У бу фикрларни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баён қилган.
Трампнинг таъкидлашича, Эрон Ҳормуз бўғозини ёпишдан манфаатдор эмас, чунки ушбу йўл орқали кемалар ҳаракатидан катта даромад олади.
У шунингдек, Эроннинг баёнотлари мавжуд вазиятда ўз мавқеини сақлаб қолишга қаратилганини айтиб ўтган.
АҚШ раҳбарига кўра, агар блокада билан боғлиқ қарорлар ўзгарса, Эрон билан музокаралар умуман амалга ошмаслиги мумкин.