АҚШ Эрон авиациясига ҳам санкция қўллади
АҚШ Молия вазирлиги Эронга нисбатан амал қилиб келаётган санкцияларни янада кенгайтирганини маълум қилди.
Бу ҳақда Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, янги чекловлар саккиз нафар Эрон фуқаросига, шунингдек Эрон ва БААда фаолият юритувчи тўртта компанияга нисбатан жорий этилган.
Бундан ташқари, Mahan Air авиакомпаниясига тегишли бўлган иккита Boeing 777-200ER самолёти ҳам санкция доирасига киритилган.