Шаҳзод Султонов ЗАКСдан видео улашди: мухлислар ҳайратда қолди (видео)
Актёр Шаҳзод Султонов Instagram саҳифаси орқали қувончли янгиликни мухлислари билан бўлишди. У яқинда танишган ва турмуш қурмоқчи бўлган қизи билан қонуний никоҳдан ўтиш учун ЗАКСга боргани акс этган видеони жойлади.
Пост остида актёр шундай ёзган:
“ЗАКСга ҳам етиб келдик! Дуо қилиб турганингиз учун раҳмат”.
Маълум қилинишича, улар никоҳ аризасини топшириш учун Мирзо Улуғбек туманидаги ФҲДЙ бўлимига мурожаат қилишган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб кузатувчилар уларга бахт тилаб, “Тўй қачон бўлади?” деган саволларни йўллашди. Айримлар эса бу ҳолатни “пранк бўлса керак” дея гумон қилишди.
Кейинги видео постда ўша қиз Шаҳзод Султоновга “Менгача ҳаётингизда кимнидир яхши кўрганмисиз?” деган савол берди. Актёр эса шундай жавоб қайтарди:
“Йўқ, бу биринчиси ва охиргиси. Мен ҳеч ким билан гаплашмаганман, ҳеч кимни севмаганман. Юрагим бир кун ҳаётимга сизга ўхшаган қиз кириб келишини сезган”.
Ушбу жавоб ҳам мухлислар орасида турли фикрларга сабаб бўлди. Кўпчилик бу ҳам ҳазил бўлиши мумкинлигини айтиб, “пранк бўлмасин” дея изоҳ қолдирди. Актёр эса бу изоҳларга ҳозирча жавоб қайтармаган.