Сергилидаги Жентра иштирокидаги ҳодиса юзасидан суриштирув давом этмоқда
Интернет тармоқларида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Жентра” автомобили ва мактаб ўқувчиси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ойдинлик киритилган. Ҳодисада иштирок этган транспорт воситаси вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.