Дилфуза Исмоилова бурнига тақилган бриллиант билан боғлиқ нохуш ҳолатни эслади
Хонанда Дилфуза Исмоилова ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлган кутилмаган ва нохуш тажриба ҳақида интервьюда сўзлаб берди.
Унинг айтишича, Америкага сафар қилганида у ерда бир аёлнинг бурнига тақилган чиройли бриллиант эътиборини тортган ва шу сабабли ўзи ҳам шундай тақинчоқ тақиб кўришга қарор қилган.
“Кейин менга каттароқ каратдаги бриллиант совға қилишди. Мен ҳам бурнимга қўйдирдим,” дейди хонанда.
Бироқ орадан вақт ўтиб, тақинчоқ сабаб бурнида яллиғланиш бошланиб, ҳолат оғирлашган. Дилфуза Исмоилова эски ТашМИга мурожаат қилиб, бриллиантни олиб ташлатишга мажбур бўлганини айтди.
У ўша пайтдаги оғриқли вазиятни эслаб, ойнага қараб қарамай туриб ўша бриллиантни ойнадан отиб юборган ва ўз ҳолатидан изтироб чекканини ҳам қўшимча қилди.
“Жоним оғригани учун Аллоҳдан кечирим сўраганман,” дейди у.