Ўзбекистон аҳлолиси нечи миллионга етгани маълум бўлди
````````````````````````
2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 382 685 кишини ташкил этгани маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ахборот берди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга ошган. Бу эса мамлакатда аҳолининг барқарор ўсиш тенденцияси давом этаётганини кўрсатади.
Аҳоли таркибида 19,1 миллион нафари аёллар, 19,3 миллион нафари эркаклар экани билдирилди. Ҳудудлар кесимида эса 19,6 миллион киши шаҳарларда, 18,8 миллион киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.
Мутахассислар бу ўсишни Ўзбекистонда демографик ривожланиш изчил давом этаётганининг муҳим кўрсаткичи сифатида баҳоламоқда.