Дунёдаги энг бой араб шайхи рафиқаси ким?
Дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бирининг рафиқасини кўз олдингизга келтиринг. Кўпчилик тасаввурида қимматбаҳо либослар кийган, олтин ва олмос тақинчоқлар билан безанган, фақат бойликка қизиқадиган аёл намоён бўлиши мумкин. Бироқ бу фикр ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Масалан, дунёдаги энг бой араб шайхларидан бирининг рафиқаси бўлган гўзал, хайрия ишларига фаол ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи малика Амир ал-Тавил ана шундай аёллардан ҳисобланади.
Малика Амира 1983 йил 15 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида дунёга келган. У шаҳардаги мактабни тамомлагандан сўнг Швейцария ва АҚШда таълим олишни давом эттириб, илмий даражага эга бўлган.
Шарқ гўзали ўзининг нафис ва замонавий услуби билан машҳур бўлиб, ҳар бир образи билан мухлислар эътиборини тортади. У тез-тез анъанавий саудия кийимлари — абая ва ҳижобда кўриниб туради, аммо шу билан бирга ғарб мода услубини ҳам ёқтиради. Кийиниш масаласида у маблағни чекламайди, шу сабаб истаса Chanel, Dolce & Gabbana брендларини, шунингдек H&M ва Zara каби кундалик либосларни ҳам танлаши мумкин.
Малика Амира 2008 йилда шаҳзода Ал-Валид бин Талал билан никоҳ қурган. Уларнинг тўй маросимига дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб меҳмонлар ташриф буюрган ва ҳар иккиси ҳам Forbes рўйхатидаги шахслар ҳисобланган. Уларнинг муҳаббат ҳикояси 2000-йилларда иш юзасидан учрашувдан бошланган. Ёшлар ўртасидаги катта фарққа қарамасдан, улар бир-бирига ошиқ бўлишган ва орадан олти йил ўтиб муносабатларини расмийлаштирган. Бу никоҳ жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлган, кўпчилик ажралиш ҳақида ҳам тахмин қилган. Бироқ жуфтлик ўзаро ҳурмат ва муҳаббатини очиқ намоён этиб келган.
Амира ал-Тавил Саудия жамиятида ўзининг самимийлиги ва нафосати билан танилган нуфузли шахс ҳисобланади. Унинг ҳаёти ташқаридан қараганда осон туюлмаслиги мумкин, чунки Амиранинг зиммасида катта масъулиятлар мавжуд. Шу билан бирга у ўз мақоми ва турмуш ўртоғининг обрўсига муносиб бўлиб яшаши керак. Малика фақат ном учун эмас, балки ҳақиқий фаоллиги билан жамоатчилик ҳурматига сазовор бўлган. У инсонларга ёрдам бериш ва хайрия ишлари билан шуғулланишни ўз ҳаётининг муҳим қисмига айлантирган. Бу эса меҳнатсеварлик ва бағрикенгликнинг ёрқин тимсоли сифатида намоён бўлади.