Австралияда 13 ёшли қизга 109 айблов қўйилди
Австралияда 13 ёшли қизга нисбатан жами 109 та айблов эълон қилинди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Маълумотларга кўра, унга ўғирланган автомобиллардан фойдаланиш, ноқонуний ҳаракатлар ва бир қатор ҳуқуқбузарликларга доир айбловлар қўйилган.
30 март куни қайд этилган ҳолатлардан бирида қиз ўғирланган автомобилни бошқарган ва бу ҳолат йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавотирли вазиятларни келтириб чиқарган. Полиция текширувлари давомида унинг телефонида ҳам айрим шубҳали материаллар аниқланган.
Терговчиларнинг айтишича, воқеалар олдиндан режалаштирилган бўлиши мумкин ва қиз ижтимоий тармоқлар ҳамда эътиборга қаттиқ қизиққан.
Жабрланувчилар эса турли даражада жароҳат ва руҳий таъсирдан азият чекмоқда. Суд томонидан бу ҳолат жамият учун хавфли деб баҳоланган.
Прокурорлар маълум қилишича, ўсмир қиз қисқа вақт ичида бир неча бор қоидабузарликларга йўл қўйган.
Қизнинг адвокати уни назорат остида гаров билан озод қилишни сўраган, бироқ суд бу таклифни рад этган. Қиз 21 кундан сўнг яна судга олиб келинади.