Шаҳло Салаева тўй санасини очиқлади: сана аниқ!
Хонанда Шаҳло Салаева мухлислари билан қувончли янгиликни бўлишди. У тўй куни қачон бўлишини очиқ маълум қилди.
Санъаткорнинг айтишича, 4 апрель куни расмий никоҳ маросими бўлиб ўтган. Эндиликда эса тантанали тўй куни яқинлашмоқда. Дастлаб тўйни эр-хотин ўзлари май ойида ўтказишни режалаштиришган бўлса-да, айрим сабаблар туфайли яна ўзгартирилган.
“Худо хоҳласа, тўйимиз ёз фаслига белгиланди. Вейселнинг оила аъзолари ҳам ёзни маъқул кўришди. Қариндошларимизнинг аксарияти чет элда ва улар ёзда келишади”, — дея изоҳ берди хонанда.
Шунингдек, у яна бир муҳим тафсилотни ҳам ошкор қилди. Маълум бўлишича, тўй санаси рамзий тарзда танланган. “Вейселнинг туғилган куни 21 июль. Худо хоҳласа, айнан шу куни тўйимизни ўтказамиз. 18 июль куни эса Истанбулда бўлади”, — деди Шаҳло Салаева.
Мазкур хабар мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, улардан кўплаб самимий табриклар ва илиқ тилаклар янграмоқда.