![Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?](https://zamin.uz/uploads/posts/2024-02/bahor-fasli-tabrik-sherlari_601e41d3cae6f.webp)
Президент фармонига кўра, март ойида Ўзбекистон аҳолиси учун қуйидаги дам олиш кунлари мавжуд:
- 8 март – жума (байрам);
- 21 март – пайшанба (байрам);
- 22 март – жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун);
- 23 март - шанба (олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун).
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун кетма-кет дам олади.
Шундай қилиб, якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари 13 кун дам олади.