![Осиё кубоги. Тожикистон БААни пенальтилар сериясида таслим этиб, чорак финалга йўл олди](https://zamin.uz/uploads/posts/2024-01/778532_original.webp)
Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Тожикистон - Бирлашган Араб Амирликлари баҳси бўлиб ўтди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Веҳдад Ҳанонов томонидан 30-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Ал-Ҳаммади 90+5-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида эса Тожикистоннинг қўли баланд келди.
Тожикистон — БАА 1:1 (пенальтилар серияси — 5:3)Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 5:3.
Голлар: 1:0 – 30 Ҳанонов, 1:1 – 90 Ал Ҳаммади.
Тожикистон: Ятимов, Сафаров, Ханонов, Жўрабоев, Назаров, Умарбаев (Давлатмир, 85), Паншанбе, Шукуров, Жалилов (Ҳамроқулов, 72), Самиев (Соиров, 72), Мабатшоев (Муҳаммаджон, 85).
БАА: Эсса, Хашеми (Идрис, 46), Ал Ҳаммади, Абделазиз, Рамадан (Салмин, 16; Салех, 61), Надер (Рашид, 73), Ал Зааби (Салмин, 90), Султан (Ибрагим, 61), Фабио Лима, Кайо, Аль-Гассани.
Огоҳлантириш: Ал Гассани (69), Аль-Зааби (84), Ҳамроқулов (116).