Аргентиналик марҳум футболчи Диего Марадона ниҳоят Италияда оқланди, дея хабар берди футболчининг адвокати Анжело Писани. Унинг сўзларига кўра, Олий суд «солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича ҳеч қандай далил йўқ» деб тан олди.
«Марадона Италия солиқ идораларидан ҳеч қандай қарздор эмас. Ҳам математик, ҳам ҳуқуқий, ҳам мантиқий ҳисоб-китоблар нолга олиб келади, – дейди ҳуқуқшунос.
Италияда 37 миллион евро миқдоридаги солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган Марадона устидан суд жараёни 1990 йилларнинг бошидан бери давом этган. У мамлакатга қайтиб кела олмади, чунки унга мол-мулкини мусодара қилиш ва ҳибсга олиш таҳдиди бўлган.