1 январь куни содир бўлган кучли зилзилалардан сўнг Япониянинг ғарбий соҳилларида Ишикава префектураси яқинида 800 дан ортиқ зилзила содир бўлди, дея хабар беради мамлакат метеорология бошқармаси.
Жума куни тушга қадар Ното ярим ороли ҳудудида Япониянинг 7 балли шкала бўйича 1 баллдан ортиқ 819 та зилзила содир бўлди. Улардан 274 таси биринчи кун, 305 таси 2 январь, 135 таси 3 январь, 65 таси 4 январь, 40 таси 5 январнинг биринчи ярмида содир бўлган.