Ливан 2 январь куни Байрутнинг жанубий чеккасида уюштирилган ҳужум юзасидан Исроил устидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига шикоят билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ливан ахборот агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, шикоят матнида айтилишича, бу ҳужум “энг хавфли авж олишдир, чунки у Байрут чеккасидаги аҳоли зич яшайдиган ҳудудга таъсир кўрсатди”.
“Ливан яна бир бор БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ушбу ҳужумни қоралашни, Исроилга кескинликни тўхтатиш учун босим ўтказишни ҳамда Исроил ҳудуди ва халқига (Ливан) ҳужумларини тўхтатиш учун барча зарур чораларни кўришни талаб қилди”, — дейилади агентлик хабарида.