Бу ҳақда бугун Нью-Йоркда журналистларга Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Москва якуний вариант фойдали ва мувозанатли бўлиши учун бир қатор давлатлар таклиф қилаётган ечим устида Хавфсизлик кенгаши доирасида ишлашга рози.
Шу билан бирга, Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистондаги фаолияти фақат аёллар ҳуқуқлари масаласи билан чекланиб қолмайди: бошқа муҳим масалалар ҳам бор – гиёҳванд моддалар савдоси, терроризм, гуманитар ёрдам, олтин захираларини музлатиш.