Чарли Чаплин 88 йил яшаган эди. У башариятга етказмоқчи бўлган охирги сўзларини қоғозга ёзиб қолдирган экан. Мана ўша сўзлар (таржима):
— Дунёда хеч нарса мангу эмас, хатто муаммоларимиз хам.
— Мен ёмғир остида сайр қилишни севаман, чунки ёмғирда менинг кўз ёшларимни хеч ким сезмайди.
— Инсон учун энг йўқотилган кун бу унинг кулмаган кунидир.
— Дунёнинг энг зўр олтита табиби булар. Қуёш, хордиқ, диета (пархез ва рўза), машқ, дўстона сухбат ва самимий кулгудир. Умрингизнинг барча поғоналарида шулардан доимой фойдаланинг ва хаётдан завқланинг.
— Ойга қарасангиз худонинг гўзаллигини кўрасиз, қуёшга қарасангиз эса худонинг куч-қудратини.
— Агар ойнага қарасангиз худонинг санъатини кўрасиз, шунинг учун унга ишонинг.
— Хаёт бу бор йўғи саёхатдир! Шунинг учун бугун яшанг! Чунки эртага бўлмаслиги хам мумкин.