Президент топшириғи асосида минглаб беморларда мураккаб операцияларни ўтказиш учун қарийб 90 млрд сўм ажратилди.
Акцияга жалб қилинган беморлар:
2 минг нафар туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган болалар. Барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.
Иккинчи гуруҳга ёши катта беморлар киритилган.
“Беморлар рўйхати тегишли ишчи гуруҳ, жойлардаги Халқ қабулхоналари, маҳалла фаоллари иштирокида, хонадонма-хонадон ўрганишлар натижасида адолатли равишда шакллантирилди”, дейилади вазирлик хабарида.