Илон Маск ўқувчилари сони бўйича Гиннес рекордини ўрнатди. Унинг Twitter саҳифаси кузатувчилари сони бўйича Барак Обамани ортда қолдирди. АҚШнинг собиқ президенти рекордини 2020 йилдан бери сақлаб келаётган эди.
Айни пайтда америкалик тадбиркорни 133 млн одам кузатади. Гиннес рекордлар китоби маълумотига кўра, платформадан ойига 450 млн одам фойдаланади ва уларнинг 30 фоизи Илон Маскка обуна бўлган.
Тадбиркор ўтган йил октябрь ойида Тwitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни имзолаганидан бери унинг кузатувчилари 23 млнга кўпайган. Ҳар куни обуначилар сони яна 100 минг кишига ошиб бормоқда.