Фото: МОҚ Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича WR Chess Masters мусобақасининг 17 февраль кунги баҳслари бўлиб ўтди. Нодирбек Абдусатторов 2-турда россиялик Андрей Эспиэнкога қарши дона сурди ва ғалабага эришди. Ўзбекистонлик шахматчи ушбу ғалаба орқали у очколари сонини 1,5 тага этказиб олди. Нодирбек 1-турда Ян Непомняший билан дуранг ўйнаганди. Абдусатторов кейинги турда америкалик Левон Аронианга қарши дона суради.