Туркиялик сейсмологлар Истанбулда ҳалокатли зилзила содир бўлишини башорат қилишди – мегаполис Анадолу ва Евроосиё тектоник плиталари туташган жойда жойлашган. Бу ҳақда zamon.uz езди.
Мутахассисларнинг фикрича, кутилаётган Истанбул зилзиласи олиб келиши мумкин бўлган вайронагарчиликлар иқтисодий ва ижтимоий оқибатлар жиҳатидан Қаҳраманмарашдаги йўқотишлардан ошиб кетади. Бошқача айтганда, Қаҳраманмараш зилзиласи деярли Истанбул зилзиласининг репитициясидир.
Қайд этилишича, Истанбулдаги биноларнинг 70 фоизи 2000-йилгача қурилган. Таъкидланишича, охирги зилзила пайтида бир неча йил аввал «сейсмик чидамли» деб қурилган ҳашаматли мажмуалар вайрон бўлган.
Аввалроқ Туркия ҳукумати Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қаҳраманмараш, Усмония, Ҳатай, Килис, Газиантеп, Диярбакир, Шанлиурфа, Адана, Адияман, Малатя ва Элазиғда содир бўлган зилзилаларда жами 38 минг 44 киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди.