Ерни ҳафта охирига келиб кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда Meteoagent нашрига таяниб Zamon.uz хабар берди.
19-21 февраль кунлари К-индексида 4 даражада магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, 22-28 февралгача К-индексида 3 даражада яна бир магнит тўлқини кузатилади. К-индекси геомагнит фаолликни тавсифлайди ва 3 соатлик интервалда Ер магнит майдонининг нормадан четланишини билдиради.
Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:
– бош айланиши ва бош оғриғи;
– уйқу бузилиши;
– диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
– қон босимнинг бузилиши;
– сурункали касалликларнинг кучайиши;
– оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
– иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
– ҳолсизлик ҳисси.