Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси 24 ёшли ҳужумчи Муҳаммаджон Раҳимов "Насаф" аъзосига айланди. Муҳаммаджон жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди. У фаолияти давомида Тожикистоннинг “Ҳосилот”, “Истиқлол”, Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаларида тўп сурган. Маълумот учун, "аждарлар" февраль ойи сўнгида ОЧЛ плей-оффида иштирок этиш учун Қатарга йўл олади. “Насаф” клуби матбуот хизмати