Криштиану Роналду "Ал-Насср" ва "Ал-Ҳилол" юлдузлари билан биргаликда ПСЖга қарши ўйнаши мумкин. Аввалроқ, Франция клуби 19 январда Ар-Риёдда "Ал-Насср" ҳамда "Ал-Ҳилол" юлдузларига қарши ўйин ўтказиши ҳақида хабар берганди. Риёдликлар устози Руди Гарсия мазкур баҳсда Роналдуни тушириши мумкин. Ушбу беллашув Криштианунинг Саудия клубидаги дебюти бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Роналду "Ал-Насср" сафида ўйнай олмайди. У "Манчестер Юнайтед"далигида иккита учрашувга дисквалификация қилинган.