Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратиляпти. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.
Ушбу тоифалардан келиб чиқиб, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманлар тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:
5-тоифадаги туманларда – 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда – 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда – 30 фоиз.
Маълумот учун, республика бўйича 19 та туман эса 5-тоифага, 39 туман 4-тоифага ҳамда 75 та туман эса 3-тоифага киритилган.