Жаҳон чемпионати пайтида Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси яшаган хона мини-музейга айлантирилди. Бу ҳақда BNR.bg портали хабар берди. Месси ва Аргентина терма жамоаси футболчилари мундиал пайтида 29 кун давомида Қатар университети 1-ётоқхонасидаги хоналарни банд этишган. Жаҳон чемпионати пайти ётоқхона аргентиналикларга мослаб безатилган эди. Оддий хонада яшаб ҳам чемпион бўлиш мумкин Университет маъмурияти жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Месси шарафига у яшаган B201 хонани мини-музейга айлантиришга қарор қилди. Аксарият терма жамоалар беш юлдузли меҳмонхоналарда яшаган (Испания терма жамоаси Қатар университетининг 2-ётоқхонасида жойлашган).