Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати мажлисида Миллий Генгеш парламенти раиси Гулшот Маммедова маълум қилди. Унинг аниқлик киритишича, қарор қабул қилишда барча вилоятлар аҳолисининг хоҳиш-истаклари, жамоат ташкилотларининг таклифлари инобатга олинган.
Arkadag (Орқатоғ, ҳомий) – Туркманистоннинг иккинчи президенти ва ҳозирги давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедовнинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг унвони ҳисобланади. Янги шаҳарга ном танлаш биринчи президент Сапармурод Ниёзов (унвони – Туркманбоши) вафот этган куни эълон қилинди.
Тахминан 70 минг киши истиқомат қиладиган янги маъмурий марказ Ашхободдан 30 км жануби-ғарбда жойлашган 950 гектар майдонда қурилмоқда. Мега-лойиҳани амалга ошириш 2019 йилда бошланган.