Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
Инсонни унинг руҳияти бошқаради. Худди шундай вакцина жараёнига онгингиз ва руҳиятингиз қандай муносабатда бўлиши муҳим.
Айтайлик, оддий игна санчилиш жараёнидан ҳам қўрқадиганлар учрайди. Натижада, ҳаддан зиёд ҳаяжондан ҳушларини йўқотиш даражасига борганлар ҳам йўқ эмас.
Айрим инсонлар коронавирусга қарши қўлланилаётган вакциналарга нисбатан салбий фикрда. Бу ҳолат, истайсизми ёки йўқ, руҳиятга таъсир қилиши муқаррар.
Натижада вакцина олиш жараёнидан қўрққанимиз боис ҳар хил клиник белгилар намоён бўлади. Вакцинадан қанча қўрқсангиз, шунча кўп ножўя таъсирлар ўзини ошкор қилаверади.