Аргентинанинг ЖЧ-2022даги ғалабаси Жанубий Америка жамоалари учун турнир тарихидаги ўнинчи ғалаба бўлди. Қатардаги турнир финалида Лионель Скалони шогирдлари Францияни мағлуб этишди (3:3, пенальтилар сериясида 4:2). Бразилия Жанубий Америкада бешта жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган жамоа саналади. Аргентина уч марта, Уругвай икки марта кубокни қўлга киритган. Европа жамоалари эса 12 бор (4 марта - Италия ва Германия, 2 марта - Франция, 1 марта - Англия ва Испания) турнирда ғолиб чиқишган.