2023 йилда Россия янги ҳужумлар уюштиради, чунки руслар бундан ҳеч қачон воз кечмаган ва қасос олишга тайёр. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский айтиб ўтди, дея ёзмоқда «Zamon.uz».
“Ҳа, биз Россиянинг 2023 йилда янги ҳужум қилишини яхши биламиз, уларнинг қасос олиш истагини тушунишимиз мумкин. Мамлакатимизга ҳужум қилиш, ҳудудимизни эгаллаш уларнинг асосий истаги бўлиб қолмоқда. Улар бу лойиҳадан ҳеч қачон воз кечишмаган. Лекин савол шундаки, улар бунга қодирми? Биз эса бунга дош бера оламиз”, — деди давлат раҳбари.