My.gov.uz’да Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшаётган чет элликлар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун чет эл фуқароларидан қуйидагилар талаб қилинади:
Ўзи ва фарзандига ЖШШИР олиш;
Боланинг фан баҳолари қўйиладиган ҳужжати ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси;
Боланинг соғлиги тўғрисида маълумотнома.
Агар аризани боланинг ота-онаси ўрнига қонуний вакил топширса, буни тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади.