Бугун Навоийда Россия ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларини уларнинг раҳбарлари Анатолий Бурков ва Нормат Турсунов муҳокама қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Россия делегацияси Навоий вилоятининг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти билан танишиб, бир қанча корхоналарда бўлди.
Таъкидланишича, томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр.