Ўзбекистоннинг 2021 йилда Россия олдидаги қарзи 254,7 миллион долларни ташкил этди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг қарзи қолган қарздор давлатларга нисбатан энг юқори ўсишни қайд этган — 77 фоиз.
Шу билан бирга, Россиядан энг кўп қарзи бор давлатлар — бу Беларусь (8,5 миллиард доллар), Бангладеш (4,4 миллиард доллар) ва Ҳиндистон (3,3 миллиард доллар).
Бундан ташқари, 1990 йиллар бошидан бери қарздорлар рўйхатида биринчи марта Эрон ҳам пайдо бўлган — ўтган йил ҳисоби бўйича у 6 миллион доллар тўлаши керак. Жаҳон банки маълумотларга кўра, Теҳрон охирги марта 1992 йилда Москвадан қарз бўлган. Ўшанда ушбу маблағ 251,3 минг долларни ташкил этганди.