Гап шундаки, БМТ сессиясида Тожикистон президентининг 2025 йилни “Халқаро музликларни сақлаш йили” деб эълон қилиш бўйича навбатдаги ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Имомали Раҳмон “сайёрамизда ичимлик суви манбаларининг янада қисқариши ва деградацияси инсониятни ҳаётий, ижтимоий ва иқтисодий офатларга дучор қилиши мумкинлигини” таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Душанбеда музликларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.