Сурхондарёда нархни асоссиз оширган «заправка»га бензин етказиб бериш тўхтатилди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда Термиз шаҳридаги Don хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.
«Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди», — дейилади инспеция баёнотида.