Хабар бериб ўтганимиздек, 8-14 декабрь кунлари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт комплексида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу сафарги чемпионатда бир қатор номдор боксчилар иштирок этмоқда. Бугун чемпионат старт олади ва соат 17:00 да очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақанинг илк кунидаёқ жаҳон ва Осиё чемпиони, Олимпиада ўйинлари ғолиби, сурхондарёлик Баҳодир Жалолов Хоразм вилояти вакили Жамшид Худойбергановга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг таҳмиман 18:00 дан сўнг старт олади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа жанглари 14:00 дан бошланади ва Узрепорт ТВ канали орқали намойиш этилади.