Россияда расмийларга таҳдид соладиган норозилик намойишларини ўтказиш мумкин эмас, деди АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Эврил Хейнс.
“Эҳтимол, содир бўлган воқеаларга нисбатан танқидийроқ муносабат бўлар, лекин ҳеч нарса расмийларга таҳдид солиши мумкин эмас”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Унинг таъкидлашича, Эрон ва Хитойда ҳам вазият худди шундай.