Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
Агар болада битта буйрак борлиги аниқланса ва у соғлом бўлса, мутахассислар кичкинтойнинг келгусида ҳам соғлом ҳаёт кечириши учун зарур чораларни кўради:
️ Бола иситма қилганда;
️Ҳар хил юқумли касалликларга чалинганда;
️Ич кетиши сабаб кучли даражада сувсизланиш кузатилганда;
️Ундаги бошқа ўткир ёки сурункали касалликларни даволаш чоғида буйракка токсик таъсир қилувчи дори воситаси ишлатилганда. Кучли антибиотиклар шулар жумласидан.
️ Боланинг ота-онаси бирор бир дори воситасини шифокор маслаҳатисиз унинг ёшига мос келмайдиган дозада берганда ягона буйракнинг ишдан чиқиши хавфи бор.