Бугун Кувайт мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё Кубогида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Дастлаб, Ўзбекистон терма жамоаси япониялик футзалчиларга қарши паркетга чиқади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олиши режалаштирилган. Маълумот учун, мазкур тўқнашув ғолиби Эрон ҳам Таиланд жамоалари ўртасидаги беллашувда ютган томон билан финалда ўйнайди.