Бола кўп йиғлаб юборганидан асабийлашган аёл унинг юзига қўли билан урган.
Ижтимоий тармоқда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 39-сон ихтисослашган логопед боғчада ногирон бола боғча опа томонидан мунтазаб калтакланиб келингани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 июнь куни вилоят ИИБ “102” қисқа рақамига Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Э. М. (аёл) мурожаат қилиб, шаҳарнинг Ўрдатаги кўчасида жойлашган болалар боғчасида тарбиячи унинг фарзандини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.
Олиб борилан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида юқоридаги ҳолат мактабгача таълим ташкилотида эмас, дефектолог мутахассиснинг яшаш уйида содир бўлганлиги маълум бўлган. Кўрсатилган манзилдаги хонадонда А. Ғ. (аёл) касби дефектолог бўлган опаси Д. А. га ёрдамчи сифатида қарашиб турганлигини, жорий йилнинг 17 июнь куни болалардан бири, вояга етмаган А. А. (суратдаги бола) кўп йиғлаб юбороганлиги сабабли асабийлашиб, уни юзига қўли билан урганини билдирган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида вояга етмаган А. А. га кўп давом этмайдиган енгил тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А. Ғ. га нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-миддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 25 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган.